ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИНГ МАЛАКА ТОИФАСИ...
Ҳукуматнинг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилиши белгиланган:
давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;
“Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;
Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;
республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.
Педагог кадрларнинг малака тоифасини бир поғонага оширишда юқоридаги низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
ISHNI TA'LIM BILAN BIRGA OLIB BORUVCHI XODIMLAR UCHUN
personmaftuna 29-09-25, 23:06Ish beruvchi mehnat shartnomasi bo'yicha ishdan ajralmagan holda ta'lim tashkilotlarida o'qitilayotgan, qayta...
O‘LIMNI QAYD ETISHDA TAQDIM ETILADIGAN HUJJATLAR HAQIDA
personmaftuna 08-08-25, 01:58O ‘ zbekiston Respublikasi Oila kodeksining 225-moddasiga asosan, o‘limni qayd etish uchun fuqarolik holati...
ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ФАҚАТ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИДА ЎҚИЁТГАН
personmaftuna 30-05-24, 13:06“Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини...