ҲОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ?
Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, ҳодим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
-меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш;
-талабга мос келадиган иш жойига эга бўлиш;
-ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш;
-иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
-хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш, шунингдек иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
-қонунчиликка мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
-ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш;
-жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ўзи ёки вакили орқали ахборот олиш;
-ўзига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилинишини талаб қилиш;
-ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш.
У.НАВРУЗОВ,
Boshqa maqolalar
SHAXS QANDAY HOLLARDA O‘ZBEKISTON FUQAROLIGINI YO‘QOTADI ?
personmaftuna 08-08-25, 02:10O‘zbekiston Respublikasining 13.03.2020-yildagi O‘RQ-610-son Qonunining 25-moddasiga asosan, O‘zbekiston...
ЕТИМ ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ОЛИЙ
personmaftuna 30-09-24, 16:16Президентнинг 09.08.2021 йил кунги ПҚ-5216-сон қарорига кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар...
KREDIT TARIXI NIMA?
personmaftuna 17-05-24, 01:41Kredit tarixi – bu sizning qaerdan, qaysi kredit tashkilotidan, qancha miqdorda qarz olganingiz va keyinchalik uni...