ИШЛОВЧИ ҲОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ?
Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, ҳодим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
-меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш;
-талабга мос келадиган иш жойига эга бўлиш;
-ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш;
-иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
-хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш, шунингдек иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
-қонунчиликка мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
-ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш;
-жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ўзи ёки вакили орқали ахборот олиш;
-ўзига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилинишини талаб қилиш;
-ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш;
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
QISHLOQ ХOʻJALIGIGA MOʻLJALLANGAN YERLARGA IJARA HUQUQINI
personmaftuna 30-09-24, 12:18Prezidentning 18.01.2024-yildagi PF-15-sonli «Qishloq х oʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish...
BILASIZMI?
personmaftuna 26-06-24, 01:16Qonunchilikka ko ' ra , yangi maktabgacha ta ' lim tashkilotlari faoliyatini ko ' p kvartirali uylarning noturar...
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 27-03-24, 01:05Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши...
