ЎРИНДОШ АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР КЕРАК БЎЛАДИ ?
Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра, асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
-паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;
-асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;
-бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;
-дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;
-меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;
-жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.
Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАРНИ ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАТИШ,
personmaftuna 14-12-24, 15:04Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар...
BOLALAR UCHUN KUNDUZGI PARVARISH ХIZMATI QANDAY TASHKIL
personmaftuna 19-05-25, 23:26Vazirlar Mahkamasining 27.02.2025-yildagi "Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish х izmatini tashkil...
БОЛАНИ 2 ВА 3 ЁШГА ТЎЛГУНИГА ҚАДАР ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛЛАРИ
personmaftuna 30-05-24, 12:46Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёл ходимнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар...