ҚОНУНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИ РОЛИНИ ҲАМДА НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИЛАДИ
Президентнинг 19.02.2024 йил кунги ПҚ-75-сон “Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан:
-қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилари лойиҳанинг ўзида мажбурий тартибда белгиланади;
-тегишли соҳани тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлашда ушбу соҳадаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатларни қонун даражасига кўтариш имкониятини муҳокама қилиш шартлиги белгиланади ва бу ҳақда қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида кўрсатилади;
-қонун кучга кирган кундан бошлаб 5 йил ўтиб, масъул давлат органи ва Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан қонуннинг самарадорлигини, мақсади ва кутилган натижаларига эришилганлигини аниқлаш учун унинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиёти жорий этилади;
-энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади ҳамда дастлаб жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари олиниб, улар асосида тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилади;
-норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кучини йўқотган деб топиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилганда, унинг асосида қабул қилинган қуйи турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб, уларни ҳам ўз кучини йўқотган деб топиш масаласи кўриб чиқилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
SUV MOTOTRANSPORT VOSITALARI UCHUN MAKSIMAL TEZLIK
personmaftuna 20-09-24, 07:10Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-sentyabrdagi “Suv havzalarida motorli (ichki yonuv...
АЙРИМ МАКТАБЛАРДА ФАНЛАРНИ ЧЕТ ТИЛИДА ЎҚИТИШ АМАЛИЁТИ ЖОРИЙ
personmaftuna 13-04-24, 01:53Фармонга кўра, ( https :// t . me / huquqiyaxborot /15704) 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва...
DAVLAT ISHTIROKIDAGI KORХONALARNI TASHKIL ETISHGA MORATORIY
personmaftuna 15-05-25, 11:34Prezident tomonidan 21.04.2025 - yildagi “ 2025 - yil uchun х ususiylashtirish dasturi toʻgʻrisida ” gi PF-70 -son...