ЁШЛАРНИНГ ХАЛҚАРО IT-СЕРТИФИКАТЛАРНИ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИЛАДИ
Ҳукумат 17.02.2024 йил кунги 95-сон қарори билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Ариза берувчининг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.
Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.
Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 29-03-24, 06:30“Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори...
AHOLINING IJTIMOIY HIMOYASIGA E’TIBOR KUCHAYTIRILMOQDA
personmaftuna 18-03-24, 01:32“Aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini ta’minlash hamda davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini ko‘rsatishga doir...
NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAХSLARNING ODIL SUDLOVDAN FOYDALANISH
personmaftuna 20-09-24, 07:1305.09.2024-yildagi OʻRQ-955-son Qonun bilan “ Nogironligi boʻlgan sha х slarning huquqlari toʻgʻrisida ” gi Qonunga...