Kuzatuvchi » Siyosiy » 1 МАРТДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

1 МАРТДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

Президентнинг 18.01.2024 йил куни ПФ-15-сон “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган

Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.

Бунда:

ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга ижарага берилади, бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 3 йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини 5 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

2024 йил 31 декабрга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чоралари кўрилади.

 

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

Boshqa maqolalar

GAROVGA QO‘YILGAN MOL-MULKNI SOTISH

personmaftuna 27-03-24, 11:41
0 GAROVGA QO‘YILGAN MOL-MULKNI SOTISH

Fuqarolik Kodeksning 280-moddasiga muvofiq undiruv qaratilgan, garovga qo‘yilgan mol-mulkni majburiy ravishda...

DAVLAT TIBBIY SUGʻURTASI

personmaftuna 25-09-24, 00:29
0 DAVLAT TIBBIY SUGʻURTASI

“ Davlat tibbiy sug ʻ urtasi me х anizmlarini joriy etishga oid chora - tadbirlar to ʻ g ʻ risida ” gi O ‘ zbekiston...

AYRIM FUQAROLARGA ELEKTR ENERGIYASI VA GAZ UCHUN

personmaftuna 01-05-24, 11:03
0 AYRIM FUQAROLARGA ELEKTR ENERGIYASI VA GAZ UCHUN KOMPENSATSIYA TAQDIM ETILADI

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor...

menu
menu