ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ КАСБИЙ СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ
Ҳукуматнинг 12.02.2024 йил кунги 87-сон қарори билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
Унга кўра, педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Касбий сертификатлаш жараёнига талабгор ўз муддатида жалб этилиши учун у фаолият кўрсатаётган давлат умумий ўрта таълим ташкилотининг раҳбари масъул ҳисобланади.
Талабгор назорат синовида қатнашиш учун сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март – май ойларида тест шаклида ўтказилади.
Назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.
Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
SERIYALI OBLIGATSIYALAR DASTURIGA TALABLAR BELGILANDI
personmaftuna 19-05-25, 10:29Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining «Qimmatli qogʻozlar emissiyasi va emissiyaviy qimmatli qogʻozlar...
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 29-03-24, 06:52Президент қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. “Заргарлик...
ATMOSFERA HAVOSINI IFLOSLANTIRGANLIK UCHUN JAVOBGARLIK
personmaftuna 06-12-24, 11:29Inson salomatligiga zararli ta’sir ko‘rsatishi sababli atmosfera havosining ifloslanishi har doim tashvish uyg‘otgan....