ХУСУСИЙ ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИГА ХАМ ҲОМИЛАДОРЛИК НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАН
Ҳукумат 20.09.2022 йил кунги 515-сон қарори қабул қилинган ва қарор билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган
Низомга кўра, бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.
Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатлари (621 000 сўм)нинг 4 баравари миқдорда берилади.
Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.
“Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
АЛОҲИДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ КЛИНИК ТАДҚИҚОТЛАРСИЗ ДАВЛАТ
personmaftuna 30-01-25, 11:38“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида...
MEHNAT SHARTNOMASI HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT
personmaftuna 30-09-24, 02:10Mehnat shartnomasi xodim va ish beruvchi o‘rtasidagi taraflarning o‘zaro huquqlari hamda majburiyatlarini belgilovchi...
МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ ЯНАДА
personmaftuna 15-12-24, 18:34Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-948-сон, 28.08.2024 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва...