ИШЛАЙДИГАН ОНАЛАРГА БОЛАНИ ОВҚАТЛАНТИРИШГА ТАНАФФУС БЕРИЛАДИМИ?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 407-моддасига мувофиқ ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади
Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.
Ю.ХЎЖАМУРАТОВА,
Boshqa maqolalar
YUQORI BARQARORLIK REYTINGIGA EGA BO'LGAN TADBIRKORLIK
personmaftuna 19-11-24, 18:28O‘zbekiston Respublikasi Prezident i tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ- 1000-son, 15.11.2024-y.) bilan Soliq kodeksiga...
BOLANI OVQATLANTIRISH UCHUN BERILADIGAN TANAFFUSLAR
personmaftuna 24-01-24, 18:302 yoshga to‘lmagan bolaning ota-onasidan biriga (vasiysiga) dam olish va ovqatlanish uchun tanaffusdan tashqari bolani...
AYRIM UNVONLARNI BERISH MUDDATLARI BIR YILGA UZAYTIRILDI
personmaftuna 29-09-24, 20:24O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 21.08.2024-yildagi “O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim...