ПЕДАГОГНИНГ ҚАНДАЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ БОРЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?
Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда:
-таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
-ўқув машғулотларини ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли ўтказиши;
-ўқув машғулотлари давомида таълим олувчиларнинг билим даражасини ошириш учун зарур чоралар кўриши;
-ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши;
-таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини, физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларни ўқитиш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши ва уларни камситмаслиги;
-вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;
-ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши;
-таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига ва педагогик этика қоидаларига риоя этиши;
-мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.
-Педагогнинг зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
KIMLAR YOLG‘IZ ONA XISOBLANADI ?
personmaftuna 05-03-24, 23:42⚡️ SAVOL; Biz turmush o‘rtog‘im bilan ancha vaqtdan beri birga yashamaymiz. Ikki nafar voyaga yetmagan farzandim bor....
TARMOQLARNI QOʻLLAB-QUVVATLASH JAMGʻARMASI MABLAGʻLARIDAN
personmaftuna 29-09-24, 22:52Vazirlar Mahkamasining 31.07.2024-yildagi 466-son qarori bilan Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi daromadlarini...
ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ
personmaftuna 09-03-24, 00:59Президент томонидан имзоланган қонун (ўрқ-911-сон, 21.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва...