Kuzatuvchi » Siyosiy » БОЛАНИ БАДАЛ ТЎЛОВДАН ОЗОД ҚИЛИШ

БОЛАНИ БАДАЛ ТЎЛОВДАН ОЗОД ҚИЛИШ

Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

 

Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.

 

Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида шакллантирилади:

 

а) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

 

б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):

 

-боқувчисини йўқотган аёл боқувчисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;

-боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;

-ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;

-давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома.

 

в) ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

Boshqa maqolalar

JASORAT MAKTABLARIDA:

personmaftuna 29-11-24, 06:27
0 JASORAT MAKTABLARIDA:

Jasorat maktabi - O‘zbekistonda yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning jismoniy va ma’naviy...

TUMANLARDA ENERGIYA BALANSINI ISHLAB CHIQISH BOʻYICHA

personmaftuna 15-05-25, 14:13
0 TUMANLARDA ENERGIYA BALANSINI ISHLAB CHIQISH BOʻYICHA ISHCHI GURUHLAR TUZILADI

Prezident tomonidan 01.04.2025-yildagi «Yoqilgʻi-energiya resurslaridan noqonuniy foydalanish va behuda sarflanishining...

NECHA YOSHDAN OILAVIY BOLALAR UYI TASHKIL QILISHGA RUXSAT

personmaftuna 06-12-24, 11:19
0 NECHA YOSHDAN OILAVIY BOLALAR UYI TASHKIL QILISHGA RUXSAT ETILADI?

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan imzolangan “Bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada...

menu
menu