НОДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРМОҒИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ
“Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-49-сон, 31.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, янги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ва бинолар қуриш учун жойлардаги ҳокимликлар томонидан ҳар йили:
- 1 мартгача мақбул ер участкалари аниқланади;
- 1 апрелгача республика бўйича умумий майдони 50 гектар ер участкасидан кам бўлмаган манзилли рўйхат тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритилади;
- 1 майгача тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ер участкалари “E-auksion” савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқарилади.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАР УЧУН КУНДУЗГИ ПАРВАРИШ ХИЗМАТИ
personmaftuna 17-03-25, 11:22“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча...
NODAVLAT MAKTABGACHA VA UMUMIY O‘RTA TA’LIM TASHKILOTLARIGA
personmaftuna 11-12-24, 11:00O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Ta’lim sohasida xususiy sektor ishtirokini oshirish bo‘yicha qo‘shimcha...
МОДУЛЛИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ
personmaftuna 15-12-24, 23:14Ҳукумат Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби...