Kuzatuvchi » Siyosiy » ҚАНДАЙ ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАР БОР?

ҚАНДАЙ ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАР БОР?

-Жарима - айбдордан давлат даромадига  белгиланган миқдорда пул ундиришдир.

Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда белгиланади.

 

-Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан беш йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан уч йилгача муддатга белгиланади.

 

-Мажбурий жамоат ишлари - бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.

 

-Ахлоқ тузатиш ишлари -  шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлиб, жазо суднинг ҳукмига мувофиқ маҳкумнинг ўз иш жойи ёки мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади.

Ахлоқ тузатиш ишлари олти ойдан уч йилгача муддатга тайинланади.

 

-Хизмат бўйича чеклаш — ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан иборатдир.

 

-Озодликни чеклаш - суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат. Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади.

 

-Интизомий қисмга жўнатиш — муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисини суд томонидан белгиланган муддат мобайнида ички тартиби анча қаттиқ бўлган махсус ҳарбий қисмга жойлаштириш орқали, муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этишдир.

 

-Озодликдан маҳрум қилиш - маҳкумни жамиятдан ажратиб жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан иборатдир. Озодликдан маҳрум қилиш бир ойдан йигирма йилгача муддатга белгиланади. Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш 20 йилдан 25 йилгача белгиланади.

 

-Умрбод озодликдан маҳрум қилиш - фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддациз ажратиб қўйишдан иборатдир.

 

О.РАЖАПОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Boshqa maqolalar

ER-XOTINNING UMUMIY MULKIGA NIMALAR KIRADI?

personmaftuna 10-12-24, 09:49
0 ER-XOTINNING UMUMIY MULKIGA NIMALAR KIRADI?

Nikoh davomida olingan mol-mulk er va xotinning umumiy mulki hisoblanadi. Xususan, bunday mulk sirasiga quyidagilar...

YOʻL HARAKATI TOʻGʻRISIDA QONUN QABUL QILINDI

personmaftuna 05-03-24, 07:36
0 YOʻL HARAKATI TOʻGʻRISIDA QONUN QABUL QILINDI

Prezident 19.01.2024-yilda OʻRQ-900-sonli «Yoʻl harakati toʻgʻrisida»gi qonunni imzoladi. U rasman e’lon qilingan...

TANAFFUSLAR BOLANI OVQATLANTIRISH UCHUN BERILADIGAN BO‘LSA:

personmaftuna 16-12-24, 11:20
0 TANAFFUSLAR BOLANI OVQATLANTIRISH UCHUN BERILADIGAN BO‘LSA: UNDA QANDAY BO‘LADI ?

Ikki yoshga to‘lmagan bolasi bor ishlovchi ayollar ish kunida bolani ovqatlantirish uchun mo‘ljallangan qo‘shimcha...

menu
menu