ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АТТЕСТАЦИЯ ВА АККРЕДИТАЦИЯДАН ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2024 йилдаги “Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 91-сон қарори қабул қилинди.
Мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Аттестациянинг асосий принциплари: мустақиллик, холислик, ошкоралик, шаффофлик, даврийлик, мажбурийлик.
Тасдиқланган Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни ҳам белгилайди:
- аттестация комиссияларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг таркиби;
- аттестациядан ўтказиш ҳақида хулоса;
- халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, шунингдек уларга қўйиладиган талаблар;
- таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш;
- мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди ва унинг натижаси бўйича тўпланган маълумотлар ҳамда материалларни онлайн тарзда таълим сифати мониторинги электрон платформаси орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширади.
Вазирликка 2024 йил 1 августга қадар таълим сифати мониторинги ҳамда аккредитация ва тегишли сертификатлар бериш электрон платформасини ишга тушириш топширилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги:
- mandat.uzbmb.uz электрон платформаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим сифати мониторингини юритишга мўлжалланган электрон платформасига “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини;
- ҳар йили 10 октябрга қадар олий таълим ташкилотларига қабул имтиҳонларида қатнашган умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчилари сони, уларнинг фанлар кесимидаги ва жами тўплаган баллари бўйича маълумотлар электрон шаклда тақдим этилишини таъминлайди.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ “АВВАЛ ТЕСТ, СЎНГ ТАНЛОВ”
personmaftuna 26-09-25, 17:21Президент Фармони (ПФ–114-сон, 19.07.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Фармон...
ISH VAQTIDAN TASHQARI ISHLAR UCHUN KOMPENSATSIYA TOʻLASH
personmaftuna 29-09-24, 16:16Ish vaqtidan tashqari ishlar uchun kamida ikki hissa miqdorida haq toʻlanadi. Toʻlanadigan haqning aniq miqdori jamoa...
QURILISH MAYDONLARIDA ATMOSFERA HAVOSINI MUHOFAZA QILISH
personmaftuna 28-04-25, 13:03Qonunga ko'ra, Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksga qurilish maydonlarida atmosfera havosini muhofaza qilish...