УЧТА ОТМ БИТТАГА БИРЛАШТИРИЛДИ
Президент томонидан 07.02.2024 йилдаги “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат “ЎзА”да эълон қилинган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига Тошкент молия институти ва Фискал институт қўшиб олинмоқда.
Университет – бу иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда методик таъминот бўйича етакчи олий таълим муассасаси.
Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.
Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
- таълим жараёни давлат тили, инглиз тили ва бошқа хорижий тилларда олиб борилади;
- иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади;
- таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Boshqa maqolalar
STANDARTLARNING YAGONA AХBOROT BAZASI SHAKLLANTIRILMOQDA
personmaftuna 05-05-24, 11:16O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 30.10.2024-yildagi VMQ-177-sonli “Standartlashtirish faoliyatini...
ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР
personmaftuna 30-01-25, 02:32Ҳукумат қарори (26-сон, 21.01.2025 й.) билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва...
AHOLINING IJTIMOIY HIMOYASIGA E’TIBOR KUCHAYTIRILMOQDA
personmaftuna 18-03-24, 01:32“Aholining ijtimoiy himoya olish huquqlarini ta’minlash hamda davlat ijtimoiy yordami va xizmatlarini ko‘rsatishga doir...