Kuzatuvchi » Siyosiy » “ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР МАРКАЗИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР МАРКАЗИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Президент томонидан 02.02.2024 йилдаги “Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарор имзоланди.

 

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади. Лойиҳа офиси директори:

  • Президент Администрацияси томонидан лавозимга тайинланади;
  • Лойиҳа офиси директорига тегишинча мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади.

 

2024 йилда Лойиҳа офиси қуйидагилар билан шуғулланади:

  • педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
  • педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини тизимли ривожлантириш;
  • профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, уч йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини (таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш, таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш ва бошқалар) нодавлат, шу жумладан халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Мавзуга доир материаллар:

 

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч   тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.





Boshqa maqolalar

ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН АЙРИМ ТОВАРЛАР БОЖХОНА

personmaftuna 26-01-24, 06:08
0 ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН АЙРИМ ТОВАРЛАР БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

Фармонга кўра, (https://lex.uz/pdfs/6759637) 2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартгача: - тадбиркорлар томонидан...

ОТМЛАРГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ

personmaftuna 30-05-24, 12:39
0 ОТМЛАРГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги...

FUQAROLARNING IJTIMOIY HIMOYASI YANADA KUCHAYTIRILADI

personmaftuna 27-05-24, 01:57
0 FUQAROLARNING IJTIMOIY HIMOYASI YANADA KUCHAYTIRILADI

Prezident tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ-922-son, 18.03.2024 y.) bilan ayrim qonun hujjatlarga o'zgartirish va...

menu
menu