РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ХАЛҚАРО МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-25-сон Фармон имзоланди.
IT-парк ҳудудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд сифатида Рақамли технологиялар халқаро маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилмоқда.
2024 йил 1 июндан бошлаб 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Махсус ҳуқуқий режим қуйидаги соҳаларда жорий этилади:
- рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича "тартибга солиш қумдони"ни жорий этиш;
- божхона ва солиққа тортиш;
- меҳнат муносабатлари;
- молия ва банк фаолияти;
- шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
- давлат хизматларини кўрсатиш;
- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
- тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.
Маълумот учун: йил якунига қадар қуйидагиларни акс эттирувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:
- фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, божхона ва солиқ соҳасини тартибга солиш, меҳнат муносабатлари ҳамда бошқа шартларнинг алоҳида тартиби ва ҳуқуқий нормаларни белгиловчи махсус ҳуқуқий режимни;
- молия ва банк фаолиятини амалга ошириш, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
ELEKTRON RAQAMLI IMZO HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT BERSANGIZ?
personmaftuna 21-03-25, 16:12Elektron raqamli imzo — elektron hujjatdagi mazkur elektron hujjat axborotini elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan...
МИКРОМОЛИЯВИЙ ТАШКИЛОТЛАР ҚАНДАЙ ИСЛОМИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШ
personmaftuna 18-09-24, 21:42Марказий банк бошқарувининг қарори (26.07.2024 й. АВ даги рўйхат рақами 3536-сон ) билан Микромолиявий ташкилотлар...
ЗАОЧНЫЙДА ЎҚИШ ДАВРИ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАЙДИМИ?
personmaftuna 27-03-24, 00:47Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 37-моддасига асосан: олий таълим муассасаларида, аспирантурада,...