Kuzatuvchi » Siyosiy » БАНКЛАР ВА КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР ВА САНКЦИЯЛАР ТАСДИҚЛАНДИ

БАНКЛАР ВА КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР ВА САНКЦИЯЛАР ТАСДИҚЛАНДИ

Марказий банк бошқарувининг “Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (23.01.2024 й. АВ да рўйхат рақами 3492-сон).

 

Низомга кўра, чора ва санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан қабул қилинади.

 

Бунда, қуйидаги масалалар бўйича қарорлар Банк назорати қўмитасининг таклифига асосан Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинади:

  •  банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш тўғрисида;
  • нобанк кредит ташкилотини тегишли ташкилотлар реестридан чиқариб ташлаш тўғрисида.

 

Аниқланган қоидабузарликлар учун чора ва санкцияларни қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан 6 ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб 3 йилдан ошмаслиги лозим.

 

Қабул қилинган қарордан норози бўлинганда у бўйича Апелляция кенгашига шикоят келтириш мумкин.

 

Ҳужжат билан йўналишлар бўйича 12 та бўлимдан иборат бўлган чора ва жарималар рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Мисол учун, истеъмолчиларга хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилмаганда ёки маълумотлар давлат тилида тақдим этилмаганда ҳар бир ҳолатда 2 млн сўм миқдорида жарима қўлланилади (бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда)

 

Банк томонидан рухсат берилмаган фаолият билан шуғулланганлик учун 100 млн сўм миқдорда жарима белгиланган (чора ва жарималарнинг тўлиқ рўйхати – шу ерда.)

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.

 

Boshqa maqolalar

KECHKI YOKI SIRTQI TA’LIM SHAKLI BO‘YICHA TA’LIM OLAYOTGAN

personmaftuna 19-05-24, 21:48
0 KECHKI YOKI SIRTQI TA’LIM SHAKLI BO‘YICHA TA’LIM OLAYOTGAN XODIMLAR UCHUN KAFOLATLAR VA KOMPENSATSIYALAR

Oliy va o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi tashkilotlarida kechki yoki sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha o‘qiyotgan...

QANDAY TURDAGI YER UCHASTKALARIGA SOLIQ SOLINMAYDI?

personmaftuna 06-12-24, 16:06
0 QANDAY TURDAGI YER UCHASTKALARIGA SOLIQ SOLINMAYDI?

Soliq solinmaydigan yer uchastkalari jumlasiga quyidagi yerlar kiradi: - madaniyat, ta’lim, sog‘liqni saqlash (bundan...

MILLIY INVESTITSIYA JAMG'ARMASI TASHKIL ETILADI

personmaftuna 30-09-24, 11:17
0 MILLIY INVESTITSIYA JAMG'ARMASI TASHKIL ETILADI

Milliy investitsiya jamg'armasi tashkil etiladi. “O'zbekiston Respublikasi milliy investitsiya jamg'armasini tashkil...

menu
menu