Kuzatuvchi » Siyosiy » “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИ МАРКАЗИ” ЛОЙИҲА ОФИСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

“СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИ МАРКАЗИ” ЛОЙИҲА ОФИСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Президентнинг 22.01.2024 йилдаги ПҚ 38-сонли “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

            Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ташкил этилади

 

Лойиҳа офиси қуйидаги устувор йўналишлар учун масъул этиб белгиланди:

● давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш;

● тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш;

● давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш;

● санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш.

 

2024 йилда:

● етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги 40 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тўлиқ қайта кўриб чиқилишини ва халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиши;

● республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт марказининг фаолиятига замонавий бошқарув усуллари, тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартларини жорий этилади ҳамда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.

 

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг 200 нафар битирувчиси  магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқитилади.

 

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади.

 

Шунингдек, қуйидаги мутахассиликлар бўйича магистрлик йўналишлари ташкил этилади: 

● «Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш»;

●  «Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили»;

● «Жамоат саломатлиги: овқатланиш»;

● «Профилактик тиббиёт»;

● «Жисмоний фаоллик ва реабилитация».

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.

 

Boshqa maqolalar

ЙЎЛ ОБЪЕКТЛАРИ АЛОҲИДА РУХСАТНОМА ОЛИНГАНДАН СЎНГ ҚУРИЛАДИ

personmaftuna 30-07-24, 00:44
0 ЙЎЛ ОБЪЕКТЛАРИ АЛОҲИДА РУХСАТНОМА ОЛИНГАНДАН СЎНГ ҚУРИЛАДИ ВА ТАЪМИРЛАНАДИ

“Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги...

HUDUDLARDA KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH BOʻYICHA PROKURATURA

personmaftuna 24-09-24, 06:57
0 HUDUDLARDA KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH BOʻYICHA PROKURATURA BOʻLINMALARI TASHKIL ETILADI

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentning 2024-yil 11-sentyabrdagi “Kambagʻallikni qisqartirish va aholini ijtimoiy himoya...

ISH STAJIGA QO‘SHIB HISOBLANADIGAN MEHNAT FAOLIYATI TURLARI

personmaftuna 13-04-24, 02:18
0 ISH STAJIGA QO‘SHIB HISOBLANADIGAN MEHNAT FAOLIYATI TURLARI

Quyidagilar ish stajiga qo‘shib hisoblanadi: a) 2019-yil 1-yanvarga qadar bo‘lgan davr uchun — faoliyat turi, mulk va...

menu
menu