1 ФЕВРАЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ
2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади.
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.
Импорт қилинган электр жиҳозларини дилерлар реализация қиладилар
Ўзбекистонга бир қатор электротехника маҳсулотларини олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари бўлиши талаб қилинади. Улар сифат, маҳсулот хавфсизлиги, хизмат кўрсатиш кафолатларини таъминлаши, шунингдек сервис хизматларига эга бўлиши керак.
Ижтимоий таъминот
Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар шартнома асосида кўрсатилади.
Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш
Таълим ташкилотларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб қилган ҳолда касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун ўқув курслари очилмоқда. Ҳар бир битирувчига сарфланган ўқитиш харажатларининг 70% игача, бироқ БҲМнинг 5 бараваридан ошмайдиган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
«Яшил» энергия
«Яшил энергия» ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади.
Маркировкалашдан кейин маиший техникани рўйхатдан ўтказиш
Маиший техникани рўйхатдан ўтказиш, мувофиқлик сертификатини бериш ва мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техникаларнинг мувофиқлик декларациясини рўйхатдан ўтказиш қатъий равишда тегишли маркировка кодини олгандан кейин амалга оширилади.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
DAVLAT FUQAROLIK XIZMATI YANGI YONDASHUVLAR ASOSIDA TASHKIL
personmaftuna 08-08-25, 15:07“Davlat fuqarolik xizmatini yangi yondashuvlar asosida tashkil etish hamda professional va natijadorlikka...
XODIMNING MALAKASI YETARLI BO‘LMAGANLIGI SABABLI MEHNAT
personmaftuna 25-06-24, 17:49Xodimning malakasi etarli bo’lmaganligi sababli egallab turgan lavozimiga yoki bajarayotgan ishiga muvofiq emasligi...
TO‘LOV HUJJATLARI KO‘CHIRMA NUSXALARINI TAQDIM ETISH
personmaftuna 22-02-24, 07:02O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan imzolangan qonun (O‘RQ-905-son, 07.02.2024-y.) bilan ayrim qonun...