Kuzatuvchi » Siyosiy » ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ТЎҒРИСИДА ЯНГИ НИЗОМ ТАСДИҚЛАНДИ

ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ТЎҒРИСИДА ЯНГИ НИЗОМ ТАСДИҚЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚ). Ушбу тартибни белгилайдиган НҲҲнинг мақоми оширилди, бироқ тартибнинг ўзи ўзгартирилмади.

            Илгари 2016 йилда Молия вазирлиги, ДСҚ ва Марказий банкнинг қўшма қарори билан тасдиқланган идоравий Низом амал қилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган янги Низом 2016 йилдан кейин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ янгиланди.

Ўзгартиришлар асосан атамалар ва ташкилотлар номларига дахл қилган. Бухгалтерларга тааллуқли асосий қоидалар ўзгаришсиз қолдирилган.

Ижтимоий солиқ  ҳисобот ойи учун солиқ тўловчилар томонидан ҳисобланган иш ҳақи фонди ва солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади. Ижтимоий солиқни тўлаш учун маблағлар Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Ижтимоий солиқнинг ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади.

Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган таҳриридаги матни билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида қабул қилинган (28.01.2022 й. ПФ-60-сон) ва қуйидаги кўрсаткичларга барқарор эришишга хизмат қилади.

53-мақсад: Аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Нимани назарда тутади:

аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60 фоизга етказиш;

мажбурий ижтимоий кафолатлар бўйича қонунчиликни тизимлаштириш ва такомиллаштириш, белгиланган ижтимоий ҳимоянинг қатъий таъминланишини назорат қилиш;

мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнига очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш.

54-мақсад: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш.

Мазкур мақсад доирасида қуйидагилар белгиланган:

фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошиб боришини таъминлаш;

халқаро тамойил ва стандартларга мувофиқ кўп босқичли ва давлат томонидан кафолатланган пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш;

фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашинуви асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш.

 


 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.

Boshqa maqolalar

TA’LIM MUASSASALARI ATTESTATSIYA VA AKKREDITATSIYADAN

personmaftuna 21-02-24, 06:49
0 TA’LIM MUASSASALARI ATTESTATSIYA VA AKKREDITATSIYADAN QANDAY OʻTKAZILADI?

Vazirlar Mahkamasining 14.02.2024-yildagi “Maktabgacha va umumiy oʻrta ta’lim tashkilotlarini attestatsiyadan...

QAYTA TAYYORLASH VA MALAKA OSHIRISHNING TURLARI VA SHAKLLARI

personmaftuna 26-09-24, 02:07
0 QAYTA TAYYORLASH VA MALAKA OSHIRISHNING TURLARI VA SHAKLLARI

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 28-dekabrdagi 1026-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha ta’lim tashkilotlarining...

ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНЛАРИДА ИШ

personmaftuna 24-01-24, 16:03
0 ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНЛАРИДА ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати...

menu
menu