Kuzatuvchi » Siyosiy » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

Президентнинг 18.01.2024 йил куни ПФ-15-сон “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.

        Бунда:

ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга ижарага берилади, бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 3 йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

 деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини 5 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

2024 йил 31 декабрга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чоралари кўрилиши белгиланган.

                            

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

 

Boshqa maqolalar

KRIPTO AKTIVLARINI NOQONUNIY SOTIB OLISH UCHUN MA’MURIY

personmaftuna 21-03-24, 11:40
0 KRIPTO AKTIVLARINI NOQONUNIY SOTIB OLISH UCHUN MA’MURIY JAVOBGARLIK BELGILANDI

19.01.2024-yildagi OʻRQ-899-son qonuni bilan bir qator kodekslarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritildi....

IХTISOSLASHTIRILGAN MAKTABLAR TARMOGʻI KENGAYTIRILMOQDA

personmaftuna 15-05-24, 01:02
0 IХTISOSLASHTIRILGAN MAKTABLAR TARMOGʻI KENGAYTIRILMOQDA

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 01.04.2024-yilda PF-55 sonli “Iхtisoslashtirilgan maktablar tarmogʻini...

16 YOSHGA TO‘LMAGAN NOGIRONLIGI BO‘LGAN BOLANING

personmaftuna 17-08-24, 02:37
0 16 YOSHGA TO‘LMAGAN NOGIRONLIGI BO‘LGAN BOLANING OTA-ONASIDAN BIRI (OTA-ONASINING O‘RNINI BOQUVCHI SHAXS)LARGA IMTIYOZLAR

Homilador ayollar, 14 yoshga to‘lmagan bolaning (16 yoshga to‘lmagan nogironligi bo‘lgan bolaning) ota-onasidan biri...

menu
menu