Kuzatuvchi » Siyosiy » ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ НОҚОНУНИЙ РАД ЭТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ НОҚОНУНИЙ РАД ЭТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !

Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди. 

Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш хисобланади:

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

 ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

 судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

 

Boshqa maqolalar

ЗАОЧНЫЙДА ЎҚИШ ДАВРИ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАЙДИМИ?

personmaftuna 27-03-24, 00:47
0 ЗАОЧНЫЙДА ЎҚИШ ДАВРИ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАЙДИМИ?

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 37-моддасига асосан: олий таълим муассасаларида, аспирантурада,...

РЕСПУБЛИКА РУҲИЙ САЛОМАТЛИК МАРКАЗИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

personmaftuna 18-09-24, 21:38
0 РЕСПУБЛИКА РУҲИЙ САЛОМАТЛИК МАРКАЗИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган психиатрия ва аркология...

MA’MURIY TARTIB-TAOMILLARNING ASOSIY PRINSIPLARI

personmaftuna 28-09-24, 00:45
0 MA’MURIY TARTIB-TAOMILLARNING ASOSIY PRINSIPLARI

O‘zbekiston Respublikasining 08.01.2018-yildagi O‘RQ-457-son Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risidagi Qonuni bilan,...

menu
menu