I ВА II ГУРУҲ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ ТАЙИНЛАНГАНИДАН КЕЙИНГИ ИШЛАНГАН ВАҚТ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ
26.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинган
Ушбу қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига киритилган ўзгаришга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
KASBIGA NISBATAN SOVUQQONLIK JAVOBGARLIKKA SABAB BO‘LADI
personmaftuna 10-12-24, 09:34Shaxsning o‘z kasbiga nisbatan beparvoligi yoki insofsizlik bilan munosabatda bo‘lishi tufayli kasb yuzasidan o‘z...
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН 100
personmaftuna 30-05-24, 12:41Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим...
ЮРИДИК ШАХС МАҚОМИГА ЭГА БЎЛМАГАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ
personmaftuna 15-12-24, 18:04Қонун (ЎРҚ-942-сон, 13.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди. Солиқ кодексига...