Kuzatuvchi » Siyosiy » ТАДБИРКОРЛАРНИНГ РЕЙТИНГИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ РЕЙТИНГИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

23.01.2024 йил кунги ПҚ-39-сон “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

 

Бунда тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

 “ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

 “ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

 “ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

 “D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорлар учун имтиёзлар ва қўшимча рағбатлантиришлар уларнинг рейтингда тутган ўрнига қараб берилади.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

Boshqa maqolalar

ONKOLOGIK KASALLIKKA CHALINGAN AYOLLAR BEPUL DAVOLANADI

personmaftuna 06-12-24, 11:32
0 ONKOLOGIK KASALLIKKA CHALINGAN AYOLLAR BEPUL DAVOLANADI

“Ayollar orasida onkologik kasalliklarni nazorat qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi...

JAMOAT JOYLARIDA SPIRTLI ICHIMLIK ICHGANLIK UCHUN

personmaftuna 20-10-24, 14:00
0 JAMOAT JOYLARIDA SPIRTLI ICHIMLIK ICHGANLIK UCHUN JAVOBGARLIK BOR

MJtK ning 187-moddasiga ko‘ra, ish joylarida, ko‘chalarda, stadionlarda, xiyobonlarda, istirohat bog‘larida, jamoat...

RAHBAR KADRLARNI BAHOLASH MARKAZI TASHKIL ETILADI

personmaftuna 20-06-25, 13:17
0 RAHBAR KADRLARNI BAHOLASH MARKAZI TASHKIL ETILADI

“Rahbar kadrlarni baholash markazini tashkil etish to'g'risida”gi Hukumat Qarori (629-son, 04.10.2024-y.) qabul...

menu
menu