ҲОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ?
Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, ҳодим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш;
талабга мос келадиган иш жойига эга бўлиш;
ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш;
иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш, шунингдек иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
қонунчиликка мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш;
жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ўзи ёки вакили орқали ахборот олиш;
ўзига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилинишини талаб қилиш;
ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш;
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
QONUNCHILIKDA DAVLAT XIZMATLARINI KO‘RSATISH CHOG‘IDA
personmaftuna 27-12-24, 16:14“Davlat boji to‘g‘risida”gi Qonunning 22-prim 2-moddasiga muvofiq, Ijtimoiy himoya yagona reyestrida ro‘yxatga olingan...
АЙРИМ ЁШЛАРГА ТИЛ ЎРГАНГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИ
personmaftuna 29-06-24, 16:14Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон қарорига асосан, -имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон...
ISHDAN TASHQARI ISHDA XODIMLARNI QAY TARTIBDA ISHLATISH
personmaftuna 11-12-24, 11:33Ishdan tashqari ish nima o‘zi? Mehnat qonunchiligi bo‘yicha xodimning kundalik ish (smena) muddatidan ortiqcha ishlashi...