Kuzatuvchi » Siyosiy » ЭНДИЛИКДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИГА БЎЛГАН ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ СОТИШ МУМКИН

ЭНДИЛИКДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИГА БЎЛГАН ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ СОТИШ МУМКИН

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилади. 

Бунда:

-шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда  ўтказилади;

-ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак;

-ижарага олувчи аукцион ёки очиқ электрон танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қўшимча тўлов мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт;

-юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

 

Boshqa maqolalar

БОЛАЛАР САРАТОНИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ

personmaftuna 07-06-25, 19:34
0 БОЛАЛАР САРАТОНИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

“2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш...

УМУММИЛЛИЙ БИРДАМЛИК БОҒЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

personmaftuna 03-06-25, 11:37
0 УМУММИЛЛИЙ БИРДАМЛИК БОҒЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

“Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (235-сон, 17.04.2025 й.) қабул...

NIMA UCHUN FOYDALANILMAGAN TA’TILLARNI «TOʻPLASH» MUMKIN

personmaftuna 20-03-24, 06:50
0 NIMA UCHUN FOYDALANILMAGAN TA’TILLARNI «TOʻPLASH» MUMKIN EMAS?

Ha qiqatan ham bunday amaliyot keng tarqalgan. Xodimlar dam olish zarariga daromadni tanlaydilar. Ish beruvchilar esa...

menu
menu