ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
02.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган:
33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;
ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
FAQAT BIRJA ORQALI SOTILADIGAN TOVARLAR ROʻYХATI
personmaftuna 15-05-25, 13:03Vazirlar Mahkamasining 11.04.2025-yildagi «Zamonaviy birja me х anizmlarini joriy etish orqali birja savdolarida nar х...
MA'RIFIY FAOLIYATNI AMALGA OSHIRISH TARTIBI BELGILANDI
personmaftuna 20-11-24, 01:32Prezident tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ-990-son, 05.11.2024-y.) bilan ayrim qonun hujjatlariga qo'shimcha va...
ALIMENT UCHUN CHET ELGA CHIQISHGA QOʻYILGAN TAQIQNI OLIB
personmaftuna 29-06-24, 06:32Aliment toʻlovchi ayrim shaxslarning bevosita daromad manbai chet elga chiqish, migratsiya bilan bogʻliq. Bunday...