БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛАМАЙДИГАНЛАРГА ХАМ ҲОМИЛАДОРЛИК НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида Низомга кўра,
бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномаси бўйича 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.
Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатлари (ҳозирги кунда 648 000 сўм)нинг 4 баравари (2 592 000 сўм) миқдорда берилади.
Юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади.
Тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI DAVLAT ORDERI BERISH BOʻYICHA
personmaftuna 24-06-24, 09:20O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 29.05.2024-yildagi “Davlat mulkini boshqarish sohasi...
ҲУДУДИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА
personmaftuna 30-09-24, 17:00Президентнинг 11.09.2024 йил кунги ПФ-139-сон “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги...
ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШДА МУҲИМ ҚАДАМ — 5 ТА
personmaftuna 12-03-24, 02:27Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси...