ТАЛАБАЛАРНИНГ 3 ЙИЛ ИШЛАБ БЕРИШ МАЖБУРИЯТИ БЕКОР ҚИЛИНДИ ХАМДА ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ КОНТРАКТГА ЎҚИШГА КИРГАН ТАЛАБАЛАР КЕЙИНГИ БОСҚИЧЛАРДА ГРАНТДА, ГРАНТГА КИРГАН ТАЛАБАЛАР КОНТРАКТДА ЎҚИШЛАРИ МУМКИН
Президентнинг 24.05.2024 йил кунги 81-сон Фармони қабул қилинган
Фармонга асосан,
2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. ( Яъни, грантга кирган талабалар 4 йил грантда ўқишлари кафолатланмайди)
Бунда:
таълим гранти биринчи курсда ОТМларга ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида ОТМлар томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади; (Яъни, иккинчи курсдан бошлаб ҳар йили ким контрактда ва ким грантда ўқиши талабанинг ўқишда эришган натижаларига боғлиқ бўлади)
таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади;
ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади;
таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
YOʻLLAR VA YOʻL INFRATUZILMASINI SAQLASH, HUDUDLARNI
personmaftuna 05-08-24, 18:40Prezidentning 01.07.2024-yildagi “Yoʻllar va yoʻl infratuzilmasining ya х shi holatda saqlanishini ta’minlash hamda...
ХОРИЖДА ВАҚТИНЧА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН
personmaftuna 30-01-25, 10:18“Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни...
YPX HODIMI U FUQAROGA QANDAY MUOMALA QILISHI KERAK ?
personmaftuna 23-01-24, 00:22Vazirlar Mahkamasining 01.12.2018-yildagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan nizomda ko‘rstilishicha, yo‘l-patrul...