ПАХТА МАЙДОНЛАРИНИНГ ҲАР ГЕКТАРИГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ
Президентнинг 13.02.2024 йил кунги ПҚ-71-сон “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган
Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.
Бунда:
субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;
субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
I ВА II ГУРУҲ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ ТАЙИНЛАНГАНИДАН КЕЙИНГИ
personmaftuna 23-03-24, 21:5526.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинган Ушбу Қонун...
TO'QIMACHILIK VA TIKUV-TRIKOTAJ YO'NALISHIDAGI
personmaftuna 19-05-24, 03:28Farmonga muvofiq, to'qimachilik mahsulotlari ishlab chiqarish uchun zarur bo'lgan va respublikada ishlab...
ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ
personmaftuna 30-09-24, 11:3402.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес...