ФАКТОРИНГ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
“Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-109-сон, 12.08.2024 й) қабул қилинди.
Фармонга кўра, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) фаолиятини амалга оширувчи факторинг ташкилотлари ташкил қилинади.
Факторинг ташкилоти фаолияти нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрга киритиш воситасида Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтгандан кейин амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан:
қуйидагиларга рухсат этилади:
мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга;
кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотишга (рефакторинг);
пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади;
пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномалар гаров реестрида рўйхатга олинади;
қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмас.
Факторинг хизматлари электрон платформаси (Факторинг платформаси) жорий қилинади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
ISHXONAMIZDA XODIMLARNING ISH HAQIDAN USHLAB QOLISH
personmaftuna 13-12-24, 09:59Respublikasi Konstitutsiyasining 42-moddasi mehnat munosabatlariga bag‘ishlangan bo‘lib, unga ko‘ra har kim munosib...
“РАҚАМЛАШТИРИШ СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ
personmaftuna 12-03-24, 02:12Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади: - нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси...
SOLIQ ORGANLARINING MAJBURIYATLARI
personmaftuna 26-03-24, 02:21Soliq organlari: soliq to‘g‘risidagi qonunchilikka rioya etishi; soliq to‘g‘risidagi qonunchilikka rioya etilishi,...