АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
18.07.2024 йилда Президентимизнинг “Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПК- сонли Қарори қабул қилинди
➖ Қарорга кўра, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
“Ижтимоий карта” ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш;
ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;
давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда, масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;
ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;
республика, вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
DAVLAT XARIDLARIDA BAHOLASH MEZONLARIGA VA
personmaftuna 28-06-24, 23:24O‘zbekiston Respublikasining Davlat xaridlari to‘g‘risida qonuni 12.03.2021-yil qonuni asosan. O‘zbekiston Respublikasi...
ISHNI O‘QISH BILAN BIRGA OLIB BORAYOTGAN XODIMLARGA
personmaftuna 11-12-24, 15:21Ishni o‘qish bilan birga olib borayotgan xodimlarga kafolatlar va kompensatsiyalar birinchi marta tegishli darajadagi...
FARMON BILAN (PF-69-SON, 30.04.2024 Y.) AYRIM NORMATIV
personmaftuna 15-05-24, 01:48Pensiya va nafaqalar miqdori oshirildi Unga ko'ra, 2024-yil 1-maydan quyidagilar belgilandi: zarur ish stajiga ega...