ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШНИНГ ШАРТЛАРИ ВА ТАЛАБЛАРИ
Жиноят кодексининг 89-моддасига асосан,
ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юқорида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:
а) ➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;
б) ➖ оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми;
в) ➖ ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
KRIMINOLOGIYA INSTITUTI TASHKIL ETILDI
personmaftuna 21-03-24, 18:44Prezident 15.01.2024-yilda PF-10-sonli «Jamoat хavfsizligini ta’minlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasini...
ADLIYA ORGANLARINING MAS’ULIYATI YANADA OSHDI
personmaftuna 03-06-24, 19:16So‘nggi yillarda adliya organlari sohasida ko‘plab yangiliklar, fuqarolarning huquqiy ong va huquqiy madaniyatini...
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ХАЛҚАРО МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
personmaftuna 22-02-24, 06:47Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги...