Kuzatuvchi » Siyosiy » ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СТИРНИ БИРИКТИРИШ РЕГЛАМЕНТИ ТАСДИҚЛАНМОҚДА

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СТИРНИ БИРИКТИРИШ РЕГЛАМЕНТИ ТАСДИҚЛАНМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2024 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги 480-сонли қарори қабул қилинди.  

Ҳужжат билан юридик шахсларга СТИР бириктириш бўйича регламент тасдиқланмоқда. 

СТИР бир маротаба берилади ва юридик шахс тугатилгандан сўнг ушбу СТИР бошқа солиқ тўловчига бириктирилмайди. 

Маълумот учун: 2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш ЖШШИР орқали амалга оширилади. Жисмоний шахсга СТИР бериш давлат хизмати тўхтатилган.  

СТИР Солиқ қўмитаси томонидан қуйидаги жараёнларда берилади: 

нодавлат нотижорат ташкилотларига адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

банклар, кредит бюролари ва чет эл банкларининг ваколатхоналарига Марказий банк томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш (аккредитация қилиш) жараёнида;

дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;

бошка юридик шахсларга давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида.

Рўйхатга олувчи органларнинг сўровномалари Солиқ қўмитасининг тизимида реал вақт режимида, бироқ 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда текширувдан ўтказилади. 

Идентификация рақамини нотўгри ёки ноаниқ кўрсатиш солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузишга тенглаштирилади.


 

Турсунбой УРАЗБОЕВ,

Тупроққала тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Boshqa maqolalar

ATTRAKSIONLAR ХAVFSIZLIGINI QANDAY TA’MINLAYDILAR?

personmaftuna 11-02-25, 02:29
0 ATTRAKSIONLAR ХAVFSIZLIGINI QANDAY TA’MINLAYDILAR?

Vazirlar Mahkamasining 26.12.2024-yildagi 886-son "Attraksionlar х avfsizligi toʻgʻrisidagi Te х nik reglamentni va...

NIKOHNI BEKOR QILISH UCHUN SUDDA DAVLAT BOJI KIMDAN

personmaftuna 28-06-24, 08:20
0 NIKOHNI BEKOR QILISH UCHUN SUDDA DAVLAT BOJI KIMDAN UNDIRILADI?

Davlat boji nikohdan ajratishni so‘rab sudga ariza topshirgan tomondan, agar er-xotin birgalikda nikohdan ajratish...

KORRUPSIYA HAQIDA XABAR BERGANLAR RAGʻBATLANTIRILADI: MUHIM

personmaftuna 29-06-24, 06:51
0 KORRUPSIYA HAQIDA XABAR BERGANLAR RAGʻBATLANTIRILADI: MUHIM 4 QOIDA

Korrupsiya bu shunchaki jinoyat emas, u butun jamiyatga, hattoki hali dunyoga kelmagan chaqaloqq ham salbiy taʼsirini...

menu
menu