Kuzatuvchi » Siyosiy » БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИ СЕРТИФИКАТЛАНАДИ

БОЛАЛАР БОҒЧАЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИ СЕРТИФИКАТЛАНАДИ

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2024 йилдаги "Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежмент курсларида тайёрлаш ва тайинлаш тизимини жорий этиш ҳамда уларга сертификат бериш тўғрисида"ги ВМҚ-531-сонли қарори қабул қилинди.
        2025 йил 1 январдан давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни менежмент курсларига қабул қилиш ва уларга электрон шаклда махсус портал орқали сертификат бериш тизими жорий этилади.
      2025 йил 1 сентябрдан менежер сертификатига эга бўлган ташкилот директорига сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ойлик иш ҳақига 30% миқдорида қўшимча ойлик устама тўланади.
      Болалар боғчалари директори лавозимига номзодлар захираси вилоятлар ва пойтахтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлинмалари томонидан менежер сертификатини олган номзодлар орасидан шакллантирилади.
         Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежмент курсларида тайёрлаш ва уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:
● менежмент ўқув курсини ташкил этиш;
● курсларни молиялаштириш;
● номзодларга сертификат бериш учун битирув имтиҳонларини ўтказиш;
● якуний имтиҳон натижаларига шикоят қилиш.
        Малака ошириш курслари Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан ташкил этилади.
        Номзодлар махсус портал орқали электрон тарзда рўйхатдан ўтадилар ва ўқиш учун ариза берадилар. Уларда камида бакалавр даражаси бўлиши ва ташкилот директорларига қўйиладиган малака талабларига мос келиши керак.
Якуний тестлар 25 та савол, кейслар ва амалий топшириқлардан иборат. Тестлар учун 50 балл, кейс топшириқлари учун – 10, амалий топшириқлар учун – 40 балл берилади (жами 100 балл).
70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар якуний имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади.


Tursunboy URAZBAYEV,
Tuproqqal’a tumani yuridik xizmat ko‘rsatish markazi bosh yuriskonsulti.

Boshqa maqolalar

СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

personmaftuna 27-01-24, 20:27
0 СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини...

XORIJGA CHIQISH BIOMETRIK PASPORTINI POCHTA XIZMATI ORQALI

personmaftuna 12-12-24, 01:44
0 XORIJGA CHIQISH BIOMETRIK PASPORTINI POCHTA XIZMATI ORQALI YETKAZIB BERISH XIZMATI YO‘LGA QO‘YILADI

Qaror (PQ-380-son, 04.11.2024-y.) bilan Prezidentning ayrim hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi. Unga...

“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНЧА МУДДАТДА ТЎЛАНИШИ КЕРАК?

personmaftuna 08-06-25, 16:18
0 “ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНЧА МУДДАТДА ТЎЛАНИШИ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлларга туғруққача 70...

menu
menu