ТАДБИРКОРЛАРДАН 8 ТУРДАГИ ҲИСОБОТЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ БЕКОР ҚИЛИНДИ
Президент қарори билан 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
➖2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
➖2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
➖2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.
O.РАЖАПОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.
Boshqa maqolalar
YURIDIK SHAXSNI QAYTA TASHKIL ETISH
personmaftuna 21-02-24, 04:13O‘zbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 49-moddasiga asosan, yuridik shaxsni qayta tashkil etish (qo‘shib...
INSON HUQUQLARI
personmaftuna 20-02-24, 09:31Inson huquqlari - har bir insonning millati, yashash joyi, jinsi, etnik kelib chiqishi, tanasining rangi, dini, tili va...
ZARGARLIK SOHASINI RIVOJLANTIRISH UCHUN QOʻSHIMCHA CHORALAR
personmaftuna 12-08-24, 23:51Prezident 23.07.2024-yil 23-iyuldagi “Zargarlik buyumlari ishlab chiqarish sohasini yanada rivojlantirish va ularning...