ХАВФЛИ ЮКЛАР ТРАНЗИТИ УЧУН РУХСАТНОМА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА БЕРИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида” 21.02.2002 йилдаги 62-сон қарорига “хавфли юклар транзитига рухсатномаларни электрон шаклда расмийлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 434-сон қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб хавфли юклар транзити учун рухсатнома электрон шаклда қуйидаги тартибда берилади:
- мурожаат этувчи Транспорт вазирлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади;
- Транспорт вазирлиги хулосаларни олиш учун 2 кун ичида ҳужжатларни тегишли ваколатли органларга юборади;
- ваколатли органлар 7 кун ичида хулосаларини тақдим этишади;
- Транспорт вазирлиги 5 кун ичида рухсатнома беради.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб транзит қилинаётган хавфли юклар онлайн (GPS) кузатиб борилади.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI VAZIRLIGINING XABAR
personmaftuna 07-02-25, 13:41Farmon bilan 2025-yil 1-yanvardan boshlab qamrov darajasi past bo‘lgan davlat umumiy o‘rta ta'lim muassasalarining...
ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ОНЛАЙН АРИЗА БЕРИШ ХИЗМАТИ ИШГА
personmaftuna 27-01-24, 23:39Эндиликда пенсия ёшига етган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали...
MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING KUZATUV KENGASHI
personmaftuna 30-09-24, 11:30O‘zbekiston Respublikasining Davlat xaridlari to‘g‘risida qonuni 12.03.2021-yil qonuni asosan. O‘zbekiston Respublikasi...