МИКРОМОЛИЯВИЙ ТАШКИЛОТЛАР ҚАНДАЙ ИСЛОМИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТАДИЛАР
Марказий банк бошқарувининг қарори (26.07.2024 й. АВ даги рўйхат рақами 3536-сон) билан Микромолиявий ташкилотлар томонидан исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат Исломий молиявий муассасалар бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) исломий молиялаштириш стандартлари асосида, шунингдек миллий контекст ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Низом микромолиявий ташкилотлар томонидан исломий молиялаштириш хизматларини тақдим этиш тартибини белгилайди.
Низом билан микромолиявий ташкилотлар (ММТ) томонидан исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиш учун риоя қилиниши керак бўлган умумий талаблар белгиланган. Хусусан, бундай хизматларни кўрсатиш учун ММТ таркибида исломий молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгаш ташкил этилиши ёки бундай кенгаш фаолияти аутсорсингга ўтказилиши зарурлиги белгиланган.
Махсус кенгаш (камида беш кишидан иборат) иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилиши қарори билан тузилади. Кенгаш аъзоларига "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиявий фаолият тўғрисида"ги қонунда белгиланган ишбилармонлик обрўсига оид талаблар қўйилади.
Ҳужжатда исломий молиялаштириш хизматлари билан бир қаторда қонунчиликда белгиланган анъанавий хизматлар ҳам кўрсатилган тақдирда, микромолиявий ташкилотнинг исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш зарурлиги кўрсатилган.
Низом қуйидаги исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиш тартибини батафсил белгилайди:
● исломий ижара;
● фойдани тақсимлаш асосида молиялаштириш (мудараба);
● бўлиб тўлаш асосида молиялаштириш (мурабаҳа);
● шериклик - фойда ва зарарларни тақсимлаш асосида молиялаштириш (мушарака);
● олдиндан тўлов асосида молиялаштириш (салам).
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
“MAHALLA YETTILIGI”
personmaftuna 28-03-24, 01:57O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 15-martdagi 137-son qarori bilan tasdiqlangan Hokim...
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASINING “KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH
personmaftuna 30-09-24, 11:46Korrupsiya – siyosat va davlat boshqaruvi sohasidagi ijtimoiy xavfli hodisa bo ‘ lib , davlat funksiyalarini bajarish...
IKKI YIL ICHIDA 3 MINGGA YAQIN MIKRO GESLAR QURILADI
personmaftuna 15-05-25, 14:15Prezident tomonidan 28.03.2025-yildagi «Respublika hududlarida mikro gidroelektr stansiyalari tarmogʻini rivojlantirish...