Kuzatuvchi » Siyosiy » РЕСПУБЛИКА РУҲИЙ САЛОМАТЛИК МАРКАЗИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

РЕСПУБЛИКА РУҲИЙ САЛОМАТЛИК МАРКАЗИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган психиатрия ва аркология хизматини  кўрсатишнинг  ягона ташкилий-услубий вертикал бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ВМҚ-447-сонли қарори қабул қилинди. 

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

  • психиатрия ёрдами хизматларини бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига интеграция қилиш орқали руҳий касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш;
  • бирламчи бўғин тиббиёт муассасаси шифокорларининг руҳий касалларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиш бўйича кўникма ва билимларини ошириш;
  • аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;
  • тиббиёт ходимларининг касбий даражасини ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари соҳасида етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкаларини ташкил этиш;
  • касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек уларни тиббиёт амалиётига жорий этиш;
  • етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.

            Марказ соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

            Ҳужжат билан амалдаги психиатрия ва наркология хизматларини ҳудудий филиалларга қайта ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда Марказнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

Boshqa maqolalar

YER MUNOSABATLARIDA TENGLIK VA SHAFFOFLIK TA'MINLANISHI

personmaftuna 14-06-25, 02:44
0 YER MUNOSABATLARIDA TENGLIK VA SHAFFOFLIK TA'MINLANISHI

Prezident tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ-973-son, 09.10.2024-y.) bilan ayrim qonun hujjatlarga o'zgartirish va...

QUYIDAGI KASALLIKLAR MAVJUD BOLALAR UCHUN BOG‘CHA PULI

personmaftuna 29-06-24, 09:41
0 QUYIDAGI KASALLIKLAR MAVJUD BOLALAR UCHUN BOG‘CHA PULI TO‘LANMAYDI

Hukumatning 2016-yildagi 2821-son qaroriga asosan, nutqidagi og‘ir nuqsonlar (rinolaliya, duduqlik, bolalar afaziyasi);...

БОЛАНИ БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШДА УСТУНЛИК КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

personmaftuna 24-03-24, 16:51
0 БОЛАНИ БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШДА УСТУНЛИК КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади. Улар:...

menu
menu