“БИЗНЕСГА ЛИЦЕНЗИЯСИЗ КИРИШ” МАХСУС РЕЖИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
“Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан:
-лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;
-лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади.
O.РАЖАПОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
personmaftuna 30-09-24, 16:54Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, “ёшлар дафтари”га...
МОЛИЯВИЙ ХАВФЛАРНИ АНИҚЛАШ, БАҲОЛАШ ВА БОШҚАРИШ ТАРТИБИ
personmaftuna 05-06-25, 13:28Ҳукумат қарори (279-сон, 29.04.2025 й.) билан “Молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби...
QANDAY HOLLARDA VAQTINCHA MEHNATGA QOBILIYATSIZLIK NAFAQASI
personmaftuna 20-10-24, 14:07Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 23-bandiga asosan...