МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ АГЕНТЛИГИ ТУГАТИЛДИ
Президент томонидан 02.07.2024 йилдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-98-сон Фармон имзоланди.
Мактабгача ва мактаб таълимида яхлит давлат бошқаруви тизимини ташкил қилиш, ушбу соҳадаги долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида Мактабгача таълим агентлиги тугатилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функцияларни бажариш юклатилди:
- илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
- мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;
- давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш;
- нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларга субсидия ва компенсациялар ажратиш ва бошқалар.
Агентлик фаолиятини тугатиш натижасида мақбуллаштириладиган 66 та штат бирликлари қуйидагича тақсимланади:
- 39 та штат бирлиги - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг марказий аппаратига;
- 14 та штат бирлиги - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига;
13 та штат бирлиги - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг методик хизмат кўрсатиш бўлимларига берилди.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
SOLIQ TO‘LASH TARTIBI
personmaftuna 29-11-24, 06:22O‘zbekiston Respublikasida soliqlar va boshqa majburiy to‘lovlarni to‘lash tartibi O‘zbekiston Respublikasi Soliq...
QANDAY HOLLARDA IQTISODIY SUDLARDA DAVLAT BOJINI TO’LASHDAN
personmaftuna 21-03-25, 16:14Da’vogarlar — o‘rmon daraxtlarini o‘zboshimchalik bilan kesish hamda o‘rmondan foydalanish, o‘rmonni qo‘riqlash va...
MEDIATOR SIFATIDA ISH YURITISH
personmaftuna 17-08-24, 02:39Mediator — mediatsiyani amalga oshirish uchun taraflar tomonidan jalb etiladigan shaxs. Notarius fuqarolik-huquqiy...