ЯНГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 368-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига мувофиқ Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этилганди.
Институт олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
- номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш;
- кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш;
- номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро рўйхатлар ва реестрларга киритиш;
- номоддий маданий меросни рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлаш бўйича янги ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга ошириш.
Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
- бюджет маблағлари;
- илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари;
- Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;
- халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
- республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;
- хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
- қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
HAR YILGI MEHNAT TA’TILI HAQIDA: MUHIM 5 SAVOLGA 5 JAVOB
personmaftuna 13-12-24, 09:571. Mehnat ta’tili davomiyligi qancha bo‘lishi kerak? Mehnat kodeksining 218-moddasiga binoan quyidagi toifa shaxslarga...
ISHSIZ YOSHLAR “YOSHLAR DAFTARI”GA KIRITILISHI MUMKINMI?
personmaftuna 30-09-24, 23:16Vazirlar Mahkamasining 312-son qarori bilan tasdiqlangan nizomga asosan, haq to‘lanadigan ishga yoki ish haqi (mehnat...
SOLIQ ORGANLARI KONTRAFAKT HOLATLAR BOʻYICHA TADBIRKORLIK
personmaftuna 24-06-24, 08:53O‘zbekiston Respublikasining Prezidenti tomonidan 30.05.2024-yildagi “Majburiy raqamli markirovkalash jarayonlarini...