“БИОТЕХНОЛОГИЯЛАР КЛАСТЕРИ” ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
“Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
-ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
-2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
-2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.
Boshqa maqolalar
ПЕНСИЯ ЁШИГА ТЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА АВТОМАТИК (“ПРОАКТИВ”)
personmaftuna 08-06-25, 15:36Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди....
MEHNATGA LAYOQATSIZLIK VARAQALARINI BERISH TARTIBI
personmaftuna 29-11-24, 06:08“Mehnatga layoqatsizlik varaqalarini berish tartibi to‘g‘risida”gi yo‘riqnomaning (Adliya vazirligi tomonidan 2015-yil...
ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
personmaftuna 14-12-24, 15:12“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди...