ТАЛАБАЛАР УЧУН ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН АМАЛИЁТ ЎТАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ҳукумат қарори (11-сон, 08.01.2024 й.) билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.
Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.
Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.
Boshqa maqolalar
BOLANING MEHNAT QILISH HUQUQI KAFOLATLARI
personmaftuna 19-01-24, 17:33Har bir bola o‘zining yoshi, sog‘lig‘ining holati va kasbiy tayyorgarligiga muvofiq qonunchilikda belgilangan tartibda...
ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
personmaftuna 19-03-25, 06:17“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент...
ЎН ИККИ ЁШГА ТЎЛМАГАН ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ БОЛАНИНГ ЁКИ ЎН
personmaftuna 21-03-24, 23:22Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 401-моддасига мувофиқ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг...