Kuzatuvchi » Siyosiy » “КЎЧА САНЪАТИ ВА МУСИҚАСИ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

“КЎЧА САНЪАТИ ВА МУСИҚАСИ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

“Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–406-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.

 

Қарор билан 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди. 

 

Олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга ва туристларга маданий хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, истеъдодли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда соҳага хусусий секторни кенг жалб этиш мақсадида 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

2024–2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида театр, цирк ва концерт-томоша ташкилотлари жамоаларининг гастрол сафарлари ҳамда ҳудудларнинг маданият кунларини ўтказиш режалари;

2024–2025 йилларда Маданият вазирлиги томонидан «Маданият карвони» шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш режаси. 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Маданият тўлқинлари» медиа лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Танлов доирасида жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Миллий маданиятимизни хорижий давлатларда фаол тарғиб этиш ва оммалаштириш учун «Ўзбек маданияти элчиси» мақоми берилади.

У Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлигининг ҳайъат қарорига мувофиқ берилади ҳамда уларга кўкрак нишони ва ёрлиқ топширилади.

Ҳудудларнинг ўзига хос туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва сайёҳлар ташрифини янада ошириш мақсадида ижтимоий тармоқларда 500 мингдан ортиқ обуначиси бўлган, аҳоли орасида машҳур бўлган шахслар иштирокида «Юлдуз билан саёҳат» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ҳужжатда белгиланган манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади.

Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар томонидан кўрсатилаётган маданий дастурларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

2024–2027 йилларда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;

2024 йилда бадиий ҳаваскорлик жамоаларини мусиқа чолғулари, саҳна либослари, техник жиҳоз ва ускуналар тўплами билан таъминлаш бўйича манзилли режа тасдиқланди.


 
У.АЛЛАМОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.

 

Boshqa maqolalar

БАЪЗИ ЖАРИМАЛАРНИ 50% МИҚДОРИДА ТЎЛАШ МУМКИН БЎЛАДИ

personmaftuna 22-02-24, 06:29
0 БАЪЗИ ЖАРИМАЛАРНИ 50% МИҚДОРИДА ТЎЛАШ МУМКИН БЎЛАДИ

2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги...

XAVFLI MAHSULOTLAR VA KIMYOVIY MODDALAR IMPORTI USTIDAN

personmaftuna 12-02-25, 01:14
0 XAVFLI MAHSULOTLAR VA KIMYOVIY MODDALAR IMPORTI USTIDAN NAZORAT KUCHAYTIRILADI

Vazirlar Mahkamasi «Oʻzbekiston Respublikasi hududida chiqindilar, ayrim turdagi х avfli mahsulotlar va kimyoviy...

TALABALARNING AMALIYOTI DAVRIDA ISH BERUVCHI BILAN MEHNAT

personmaftuna 11-12-24, 02:22
0 TALABALARNING AMALIYOTI DAVRIDA ISH BERUVCHI BILAN MEHNAT MUNOSABATLARI QANDAY TASHKIL ETILADI?

“Oliy ta’lim tashkilotlari talabalarining iqtisodiyot tarmoqlari korxonalarida haq to‘lanadigan ishlab chiqarish...

menu
menu