КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН МУҲИМ ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛДИ
Бугунги кунга қадар корхона ва ташкилотлар имтиёзли шаклда тайинланган пенсияларни (https://lex.uz/docs/112314#127051) тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилиши керак эди.
Янги жорий этилган тартибга кўра, эндиликда, корхона ва ташкилотлар қулай шаклда, яъни имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар ва уларга ҳисобланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” (my.gov.uz) орқали онлайн олишлари мумкин.
Мазкур хизмат Пенсия жамғармаси ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.
Бунинг натижасида 4 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар учун ҳеч қаерга мурожаат этмаган ҳолда тегишли маълумотларни my.gov.uz портали орқали осонгина олиш имконияти яратилди.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИНГАН ФУҚАРОЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ВА БУ БИЛАН
personmaftuna 05-06-25, 13:55Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й.) билан ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг...
“AYOLLAR DAFTARI”GA KIRITILGAN XOTIN-QIZLARGA MODDIY YORDAM
personmaftuna 28-09-24, 17:17Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi tomonidan tasdiqlangan ro‘yxatlar asosida «Ayollar daftari» jamg‘armasi...
ЎРИНДОШ АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР КЕРАК
personmaftuna 23-03-24, 21:51Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра, асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган...