ПЕНСИЯ ПУЛИ ОЙНИНГ ҚАЙСИ САНАСИДА ФУҚАРОЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ?
Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий. Қуйидаги мақолани диққат билан ўқишни тавсия қиламиз.
Хўш, пенсия маблағлари ўзи фуқароларга ойнинг қайси санасида етказилади?
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор (https://lex.uz/docs/5408686) билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.
Июль ойи учун пенсия қачон тўланади?
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 июлгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 июль санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
FUQAROLIK HOLATI DALOLATNOMALARINI YOZISH BO‘LIMI SOHASIGA
personmaftuna 14-03-24, 06:14Nikoh tuzishning ixtiyorligi haqida nimani tushunasiz ? Javob: O`zbekiston Respublikasi OKning 14-moddasiga asosan...
ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ОШИРИЛАДИ
personmaftuna 30-01-25, 02:46“ KfW ” банки (Германия Федератив Республикаси) иштирокидаги “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш”...
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЯНАДА
personmaftuna 15-12-24, 18:16“Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари...