САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ
Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?
Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:
-маълумотномалар;
- буйруқлардан кўчирмалар;
- шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
- меҳнат шартномалари;
- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
ИЖОД МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
personmaftuna 14-04-24, 02:48“Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-147-сон, 01.04.2024...
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА МУРОСАСИЗ
personmaftuna 03-06-25, 12:36“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда...
БИЛИБ ОЛИНГ
personmaftuna 29-07-24, 23:44“Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги...